|
Иммунизация тизими тўғрисидаги маълумотлар |
|
Иммунизация тизими тўғрисидаги маълумотлар
Аҳолини иммунизациядан ўтказиш доимо Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий устуворликларидан бири бўлиб келган.
Мамлакат фуқарорларига нисбатан ўз вақтида иммун опрофилактикаси амалиёти қўлланилиши туфайли турли инфекцияларга қарши курашишда катта муваффақиятлар қўлга киритилган. Жумладан, республикада полиомиелит касаллиги 1996 йилдан бошлаб қайд этилмайди, 2 ёшгача бўлган болалар орасида вирусли «В» гепатити билан касалланииш даражаси 2001 йилга нисбатан 30 баравар камайган.
|