|
КПК - бу қизамиқ, эпидемик паротит ва қизилчага қарши профилактика қилиш учун қўлланиладиган тирик аттенуирлаштирилган леофилизирлаштирилган вакцинадир.
Қизамиқ – ўткир инфекцион касаллик бўлиб, унда организмнинг умумий интоксикацияси, экзантема (нарса тошиши) ҳамда ҳалқум, юқори нафас йўллари ва кўзларда катарал хуружлар кузатилади. Қизамиқ касаллигига чалинишни камайтириш борасида жиддий ютуқларга эришилганлигига қарамасдан, ушбу хасталик болалар ўлимига олиб келувчи асосий юқумли касалликлар қаторида ўрин эгалламоқда. Ўзбекистонда 1970 йилда қизамиққа қарши иммунизация ўтказиш дастури жорий этилган эди. Ушбу чора касалланиш даражасини пасайтириш ва қизамиқ касаллиги зўрайиб кетиши ҳолатлари юзага келиши частотасини камайтиришга олиб келди. Кейинги йилларда қизамиққа ёши катта одамлар тобора кўпроқ дучор бўлаётганлиги кузатилмоқда.
Қизамиқ кўп ҳолатларда жиддий оғирлашувлар сабабчиси бўлади. Унинг энг тарқалган оғирлашуви – ўпка яллиғланиши, беморни ўлимга олиб келади. Қизамиқ касаллигининг қўзғатувчиси – ташқи муҳитда кўп вақт сақланиб тура олмайдиган вирусдир. Қуёш нурлари остида у бир неча дақиқада ўлади, ҳаво ҳарорати +370С бўлганда 30-60 дақиқада парчаланиб кетади, +56 0С ҳароратга 3-5 дақиқа давомидагина чидаб тура олади.
Одатда қизамиққа чалинган бемор инфекция манбаи бўлади. Бу жараёнда касалликнинг юқиш вақти продромал давридан бошланиб, баданга нарса тошганидан кеийн 4-чи суткада якунланади.
Инфекция ҳаво-томчи йўли билан юқади. Беморнинг катарал экссудати томчилари инсон организмига ҳаво орқали кўзларнинг шиллиқ пардаси, юқори нафас олиш йўллари ва ҳалқум орқали ўтади. Касаллик нафақат бемор билан бевосита мулоқот қилиш (юқиш механизми осон бўлгани сабабли), балки маълум масофадан ҳам юқиши мумкин, қачонки инфекцияланган аэрозоль ҳаво оқими билан, мисол учун, бошқа хонага ўтганда. Агар сиз ҳаётингизда бир марта қизамиққа учраган бўлсангиз, бу касалликка бошқа ҳеч қачон чалинмайсиз. Қизамиқни профилактика қилиш бўйича энг таъсирчан тадбирлардан бири қизамиққа қарши профилактик эмлашларни амалга оширишдан иборат. Қизилча – бу майда ола-була экзантема, генерализацияланган лимфаденопатия ва ўрта даражада намоён бўлган безгак билан ифодаланади. Туғма қизилча синдроми (ТҚС)– бу ҳомиладорлик вақтидаги қизилча вируси бўлиб, ривожланиб бораётган ҳомиланинг органларини касаллантиради, абортлар қилиниши, ҳомила нобуд бўлиши ва туғма нуқсонлар (карлик, кўзлар зарарланиши, юрак шикастланиши, ақлий ривожланиш ёки ўсиш тўхтаб қолиши шаклидаги неврологик бузилишлар) ривожланишига олиб келади.
Қизилча тўқималар ичида ривожланишга қодир бўлган фильтрланувчи вирус томонидан қўзғатилади. Ушбу вирус организмга ва унинг респиратор трактининг юқори бўлимларига кириб боради, сўнг эса қонга ўтади. Касаллик инфекциясини тарқатувчи ягона манба сифатида бемор одам эътироф этилади. Касалликнинг юқиш даври – баданга нарса тошишидан 7 кун олдин одам ва 14 кун кейинги вақт давомида. Хасталик ўтиш йўли – ҳаво-томчи йўли ва бемор кишилар бурни ва оғзидан чиқаётган шиллиқликлар билан бевосита алоқа қилиш. Касаллик қуйидаги аломатларга эга:
- 39 0С ҳароратгача даражадаги кучли бўлмаган безгак; - умумий ҳолсизланиш; - лимфа тугунчаларининг, айниқса орқадаги тугунчаларнинг катталашиб кетиши; - коньюктивит ва ола-папулезли нарса тошиш.
Қизилча ва СВКни томири билан қуритиш бўйича учта принципиал ёндашувлар мавжуд:
- болаларни эмлаш; - фарзанд кўришни режалаштираётган бола туғиш ёшидаги аёлларни эмлаш.
Эпидемик паротит – бу қулоқлар ёнидаги ва бошқа туфук безларини зарарлантириш билан ифодаланадиган ўткир инфекцион касаллик. Бир қатор вазиятларда патологик жараёнга асаб тизими ва эркакларнинг жинсий органлари жалб қилинади. Бундай вазиятларда одатда касаллик кескин бошланади – беморнинг ҳарорати кўтарилади, қулоқ ёнидаги безларнинг шишиб қолиши кузатилиб, сўнг улар аста-секин катталаша бошлайди ва шунингдек, жағ остидаги ва тил остидаги туфук безлари ҳам катталашиб қолиши мумкин. Эпидемик паротит касаллигини қўзғатувчиси – бу фақат одам учун патогенли, яъни хавфли бўлган вирусдир. Ушбу вирус паст ҳароратларга яхши бардош бериб (50-700С даражагача) бундай муҳитда 10 ойгача тирик сақланиб туриши мумкин. Ҳаво ҳарорати +600С гача кўтарилганда, вирус 20 дақиқа давомида яшовчанлигини сақлаб туради. Инфекцияни бемор киши тарқатади ва унинг манбаига айланади. Касалликнинг 9-чи кунида бемордан вирус чиқиши тўхтайди ва у атрофдагилар учун юқумли касаллик вирусини тарқатмай қўяди.
Эпидемик паротит ҳаво-томчи механизми орқали юқади. Касаллик инфекцияланган ҳаво билан нафас олиш вақтида зарарлантиради. Бундан ташқари, айниқса болаларда, туфук билан ифлосланган нарсалар (ўйинчоқлар) ҳам хасталикни юқтириш омили ҳисобланади. Эпидемик паротитнинг олдини олишда фаол иммунизация асосий ва самарали тадбир ҳисобланади.
|