Совуқхона омбори ходими билмоғи зарур

 

Вакциналарни сақлаш омборлари музлатгич ускуналари (музлатгичлар, музлатгич контейнерлари ва сумкалари) билан жиҳозланган республика, вилоят, шаҳар ва туман ЦГСЭНлар қошида мавжуд бўлади. 

Музлатгич омборининг ходими қуйидагиларни билиши шарт: 

- вакциналар, вакциналарнинг турлари;
- вакциналарни сақлаш ва ташиш шартлари;
- қандай ҳароратларда сақлаш лозимлиги; 
- музлатгич ускуналарининг турлари ва уларни ишлатиш тартиби;
- вакциналарни транспорт ёрдамида ташиш бўйича барча маълумотлар;
- вакциналар ҳаракатланиши тўғрисидаги ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш ҳужжатларини юритиш тартиби;
- вакциналар учун ишлатиладиган индикаторлар турлари.