|
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999 йил 29 декабрдаги 759-сонли буйруғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида иммунизациядан кейинги барча номаъқул оқибатлар бўйича эпидемиологик назорат олиб борилмоқда, иммунизация ўтказилгандан сўнг инфекциялар турлари ва эмлашлар дозалари бўйича номақбул таъсирланишлар ва оғирлашувлар ҳисобга олинмоқда. Мамлакатда 2004 йилдан бошлаб иммунизациядан кейин поствакцинал оғирлашувлар кузатилмаяпти. Айрим вазиятларда юзага келадиган бундай ҳолатлар қайд этилади ва тезкор жавоб чоралари кўрилиши туфайли 1-2 кун ичида бартараф этилади. Стационар тиббий бўлимларда поствакцинал оғирлашувларга учраган беморларни госпитализация қилиш учун ўринлар ажратиб қўйилган. Бундай стационарлар ёки ЛПУга мурожаат этилганда биринчи тиббий ёрдамга муҳтож ҳар бир одамга оғирлашувларнинг олдини олиш мақсадида шок ҳолатига қарши терапия даволови ўтказилади.
|