|
1. Кейинги 10 йил давомида профилактик эмлашларга жиддий эътибор қаратилиши янги туғилган чақалоқлар чалинадиган чечак, полиомиелит, дифтерия, қизамиқ, қоқшал ва вирусли гепатитнинг «В» тури каби хавфли касалликларга барҳам беришга олиб келди. 2. 1 ёшгача бўлган болалар орасида вирусли «В» гепатити, қизилча, сил касали ва эпидемик паротит каби касалликларга дучор бўлиш даражаси сезиларли пасайди. 3. Бошқарилувчи инфекцияларга чалиниш сабабли ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. 4. Болалар, айниқса, 15 ёшгача бўлган ёш авлод орасида ногиронлик ҳолатлари мавжуд эмас.
|